Жаҳон | 18:43 / 13.11.2020
8188
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Тоғли Қорабоғ ҳудудида комендантлик соати жорий этди

Аввалроқ Арманистон ўз ҳудуди ва Тоғли Қорабоғни парвоз қилинмайдиган ҳудуд деб эълон қилганди.

Озарбойжон ҳукумати Тоғли Қорабоғнинг эгалланган ҳудудларида комендантлик соати жорий этди. Хусусан, Шуша ва Гадрут шаҳарларида комендантлик соати амал қилади, деб хабар бермоқда trend.az портали.

 Хабарда айтилишича, полиция бўлимлари ҳарбий комендатура сифатида фаолият олиб боради.

Аввалроқ Арманистон ўз ҳудуди ва Тоғли Қорабоғни парвоз қилинмайдиган ҳудуд деб эълон қилганди.

10 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги барча жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилди.

Ушбу баёнотга кўра, Озарбойжон ва Арманистон томонлари ҳозирда эгаллаб турган жойларида қолади. Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғи ва ҳудудни Арманистон билан боғловчи йўлак бўйлаб Россиянинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади.

Мавзуга оид