Жамият | 17:53 / 17.11.2020
18157
1 дақиқада ўқилади

Поликлиника бўлим мудири шахсий машинасини ходимига ювдирди. Энди у жарима тўлайди

Тўрткўл туманидаги 2-сон поликлиника бўлим мудираси иш вақтида шу поликлиникада ишловчи фаррошга шахсий «Nexia 3» автомобилини ювдирди. Интернетда бу ҳақда сурат тарқалгач, мудира 1 млн 115 минг сўм жаримага тортилди.

Caption

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси 2-сон кўп тармоқли поликлиникасининг бўлим мудираси иш жараёнида шахсий автомобилини шу поликлиникада ишловчи фаррошга тозалатди.

Бу ҳақдаги сурат ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, мудира жаримага тортилди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, Е.Б. Меҳнат кодексининг 177-моддаси 2-қисми талабларини бузган.

Шу боис туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори мудирани МЖТКнинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.

Меҳнат кодексининг 177-моддаси 2-қисмига кўра, иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

Мавзуга оид