Ўзбекистон | 12:44 / 19.11.2020
13894
1 дақиқада ўқилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Асамов Анвар Дамирович инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

17 ноябр куни президент томонидан имзоланган тегишли қарорга мувофиқ, Асамов Анвар Дамирович Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 2019 йил 29 январдан эътиборан Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган. Анвар Асамов 2018 йил 8 майдан буён раис ўринбосари сифатида қўмитада ишлаб келаётганди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги расмий сайтида вакант вазир ўринбосари лавозими кўрсатилмаган. Шунингдек, Асамов ким билан алмаштирилгани ҳақида расмий ахборот мавжуд эмас.

Мавзуга оид