Хитойда қалбаки Starbucks қаҳвасини сотган компанияга 3,2 млн доллар жарима солиниши мумкин
Суриштирув давомида қалбаки маҳсулотлар мамлакатнинг 18 провинциясидаги 50дан ортиқ савдо компанияларига сотилгани маълум бўлди.
Хитойнинг Цзянсу провинцияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Starbucks қалбаки қаҳва маҳсулотларини сотган компанияни судга берди.
Қўмита ушбу компаниядан 21 млн юан (3,2 млн доллар) тўлашни талаб қилмоқда, деб хабар беради "Синьхуа" агентлиги.
2018 йилда Уси шаҳридаги бозорларни тартибга солиш бошқармаси Shuangshan Food компанияси сохта божхона декларациялари ва маҳсулот белгисидан фойдаланиш лицензияси асосида гўёки АҚШнинг Starbucks компаниясида ишлаб чиқарилган қаҳва маҳсулотларини сотганлигини аниқлаганди.
Суриштирув давомида Shuangshan Food қалбаки маҳсулотларни мамлакатнинг 18 провинциясидаги 50дан ортиқ савдо компанияларига сотиб, 7 млн юандан ортиқ фойда олганлиги маълум бўлди.
2019 йил декабрда ушбу иш бўйича айбланган беш киши беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, улар ва Shuangshan Food компанияси жами 10,48 млн юан жаримага тортилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аризасига кўра бўлиб ўтадиган суд якуни бўйича солинадиган жарима қўшимча жазо бўлади, дея қайд этмоқда CGTN телеканали.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024