Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Пекиндаги элчихонаси дипломатларининг саъй-ҳаракатлари билан ХХРда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси дипломатлари томонидан Хитой билан олиб борган музокаралари натижасида мамлакатда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, 11 нафар ўзбекистонлик хотин-қиз ХХРда вақтинча истиқомат қилиши давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган.
Фуқароларга элчихона томонидан консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг барчаси Хитой томони ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндаги ваколатхонаси билан мувофиқлаштирилган ҳолда Пекин—Тошкент йўналишида 22 декабр куни Ўзбекистонга етиб келган.
«Хитойнинг соҳага алоқадор вазирлик ва идоралари билан яқин ишчи ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бундан кейин ҳам ушбу мамлакатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қоладиган ватандошларга сифатли ҳуқуқий ёрдам ва тезкор консуллик хизматлари кўрсатиш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар давом эттирилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган ёш оила Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024