Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
Йил автомобили номига бирданига 10 та модел лойиқ кўрилди.
Хитойнинг Уҳан шаҳрида 11-бор ўтказилаётган Xuanyuan Аwаrd мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда “2024 йил автомобили” мукофоти ғолиблари ҳам эълон қилинди.
Бу ном Li L7, Nio ES6, Jetour T2, Xpeng G6, MG Cyberster, Mhero 917, Lynk&Co 08 EM-P, Deepal S7i, Voyah Passion PHEV ва SGMW Bingo автомобилларига насиб қилди.
Бундан ташқари янги истеъдодлар ва инновациялар учун махсус тўртта мукофот ҳам эгаларига топширилди.
Қайд этиш жоиз, Xuanyuan Аwаrd 2013 йилда таъсис этилган. Унинг ташаббускорлари Австриянинг EFS консалтинг компанияси ва Auto Business Review журнали ҳисобланади.
Йил автомобиллари дунёнинг энг яхши экспертлари томонидан аниқлаб келинади.
Мавзуга оид
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024