Жамият | 17:44 / 29.11.2020
8610
1 дақиқада ўқилади

Ургутда 7 декабргача ҳашар эълон қилинди

29 ноябрь - якшанба, дам олиш куни бўлишига қарамай, Самарқанд вилоятининг энг катта тумани Ургутда ҳашар ўтказилди. Kun.uz мухбирининг аниқлашича, Ургут тумани ҳокими топшириғига кўра, барча раҳбар ва ходимлар туман маркази, бозорлар ва қабристонларга ҳашарга чиқарилган.

Маълум бўлишича, ҳашарчилар қилинган ишларни расмга тушириб, папка ҳолатида тайёрлаб қўйиши талаб қилинган. Чунки ҳар куни кечқурун соат 19:00да ҳар бир комплекс раҳбари қилинган ишлар бўйича туман ҳокимига ҳисобот беради.

Топшириққа кўра, 7 декабрга қадар Ургутда ҳашар давом этади. Ҳашар доирасида белгиланган ишлар қаторида Ургутдаги катта кўчалар бўйидаги уйлар, дўконлар ва биноларнинг фасад қисмини таъмирлашга алоҳида эътибор берилган.

Тумандаги деярли барча бюджет ташкилотлари ҳашарга жалб қилинган бўлиб, улар иш вақтида бажарилмаган топшириқларни қачон бажариши маълум эмас.

Мавзуга оид