«Истеъмол ҳажми ошганда кўп узилишлар бўлмоқда» - «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари
«Ўзбекнефтгаз» АЖ раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари Алишер Мустафоев «Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ва масъуллар олдига қўйилган долзарб вазифалар» мавзусига бағишланган матбуот анжуманидан сўнг Kun.uz мухбирига қисқа интервью берди.
Ташкилот расмийси ўз сўзида ишлаб чиқарилган газ республикага битта қувурда тарқалиши, мазкур қувурларга босим юқори бўлган пайтларда газ етиб бориш даражаси пасайиши ҳақида гапирди.
«Шунча ишлар қилинганига қарамасдан нима учун ҳар бир хонадонга газ етиб бормайди, деган савол халқимиз томонидан кўп сўралади.
Бизда газ қудуқдан бориб заводда тайёрланганидан кейин республика бўйича битта умумий қувурга тушади. У қувурдан юртимизнинг барча нуқталарига боради.
Айниқса, кечқурун кўп жойларда газ етишмаслиги сезилиб қолади. Чунки хоҳлаймизми, йўқми бу пайтда истеъмол миқдори ошади. Қувур ичидаги босим тушиши натижасида газ чекка-чекка жойларга етиб бормайди. Бу газ қуйиш шохобчаларида ҳам сезилади.
Қиш кунлари нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда ҳар хил вақтда ёки айнан «пик» соатлар деймиз - эрталаб ва кечқурун истеъмол ошади. Шунинг учун кўп узилишлар бўлади.
Ҳозирда Энергетика вазирлиги бу бўйича катта ишларни олиб боряпти. Албатта, бу кўп йиллар давомида йиғилиб келган муаммолардир. Келажакда қилинаётган ишлар яхши натижа беришига ишонаман», деди Мустафоев.
Мавзуга оид
19:45 / 09.01.2025
Самарқандда қарийб ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
22:39 / 07.01.2025
Андижонда 518 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди
08:14 / 07.01.2025
Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
13:55 / 04.01.2025