Хитой Ойдан олиб келинган тупроқ намуналарини НАСАга бериш учун шартини айтди
НАСА 2011 йилда Хитой ҳукумати ва Хитой билан алоқадор ташкилотларни ўз лойиҳаларидан чиқариб ташлаганди.
Хитой "Чанъэ-5" зонди Ойдан олиб келган тупроқ намуналарини НАСА билан бўлишиши мумкин, аммо бунинг учун АҚШ ҳукумати ўз сиёсатини ўзгартириши талаб қилинади, деди Хитойнинг Ой дастури бўйича ўринбосари У Янхуа.
"Афсуски, АҚШ конгресси 2011 йилда НАСАнинг Хитой аэрокосмик соҳаси билан ҳамкорлик қилишини чекловчи қонунни қабул қилгани сабабли бу асосан Америка ҳукуматига боғлиқ", - деди У Янхуа.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой Марсга биринчи миссиясини амалга оширишга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Миссия доирасида Марс тупроғидан намуна олиб келиш режалаштирилган.
НАСА 2011 йилда Хитой ҳукумати ва Хитой билан алоқадор ташкилотларни ўз лойиҳаларидан чиқариб ташлаганди. Аммо "Чанъэ-4" миссияси вақтида НАСА конгрессдан рухсат олди ва Пекин билан ишлашга муваффақ бўлди.
17 декабр куни “Чанъэ-5” зондининг қайтарилувчи қурилмасидан ташланган, ичида Ой сиртидан олинган тупроқ намуналари бўлган капсула Хитойнинг Ички Мўғулистон туманига қўнди.
Ой сиртидан Ерга геологик намуналарни етказишга мўлжалланган “Чанъэ-5” зонди 23 ноябрда “Чанчжэн-5” ракетаси ёрдамида фазога чиқарилганди.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024