Россия болалар уйида парваришланаётган 3 нафар бола ота-онаси билан Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Новосибирск шаҳридаги “Болалар уйи”да тарбияланаётган 1, 2 ва 3 ёшли болаларнинг ота-оналари топилиб, биргаликда Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Сибирда ёрдам» Facebook саҳифаси хабар қилмоқда. Таъкидланишича, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агенлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ўзаро ҳамкорликда шундай савобли ишни амалга оширган.
“Ташқи меҳнат миграцияси Агенлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ўзаро ҳамкорликда олиб борилган ишлари натижасида Новосибирск шаҳар “Болалар уйида”ги 1 ёш, 2 ёш ва 3 ёшли чақалоқларнинг ота-онаси топилиб, улар Ўзбекистонга қайтарилди.
Мазкур ишларни амалга оширишда амалий ёрдам берган мутасадди ташкилот ва идора раҳбарларига, дипломатларга шунингдек, жонкуяр ватандошларимиз Фарзона ва Сардорбекларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, — дейилади саҳифа хабарида.
Мавзуга оид
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024