Жаҳон | 08:07 / 04.01.2021
6238
1 дақиқада ўқилади

Нэнси Пелоси АҚШ вакиллар палатаси спикери лавозимига қайта сайланди

Фото: AP

80 ёшли демократ Нэнси Пелоси АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери лавозимига қайта сайланди. Пелоси ушбу лавозимни 2007-2011 йилларда ва 2019 йилдан бери эгаллаб келган.

Ушбу лавозимга иккинчи номзод 55 ёшли республикачи Кевин Маккарти бўлган. Пелосини 216 депутат, Маккартини эса 209 депутат қўллаб-қувватлаган. Баъзи демократлар Пелоси вакиллар палатасига бунчалик узоқ вақт раҳбарлик қилаётганидан норозилик билдиришган.   

Аввалроқ Пелоси спикер лавозимига охирги муддатга номзодини илгари сураётганини айтган. У конгрессга илк бор 1987 йилда кирган. 2003 йилдан эса вакиллар палатасида демократлар етакчиси ҳисобланади. 

2020 йилги сайловларда Демократик партия вакиллар палатасидаги баъзи ўринларни йўқотган, бироқ ўз ортидан кўпчиликни сақлаб қолган.  

Мавзуга оид