Трамп сайлов натижаларидан норози бўлишига қарамасдан ҳокимиятни топширишини маълум қилди
АҚШ сенати ва конгресс вакиллар палатаси 6 январ куни демократ Жозеф Байденнинг президент сайловида ғалаба қозонганлигини тасдиқлади.
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп 20 январ куни ҳокимиятни топширишини маълум қилди. Унинг баёноти президент ёрдамчиси Дэниел Скавинонинг твиттерида эълон қилинди.
"Сайлов натижаларига тўлиқ қўшилмасам ҳам 20 январ куни ҳокимият топширилиши тегишли тарзда ўтказилади", - дейилади баёнотда.
АҚШ сенати ва конгресс вакиллар палатаси 6 январ куни демократ Жозеф Байденнинг президент сайловида ғалаба қозонганлигини тасдиқлади.
Шу куни Трампнинг тарафдорлари АҚШ конгрессига бостириб киришди. Кейинроқ куч ишлатиш тузилмалари намойишчиларни конресс биносидан сиқиб чиқаришди.
Тартибсизликлар вақтида тўрт киши ҳалок бўлди.
Доналд Трамп сайловдаги мағлубиятини тан олмасдан келмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024