Жамият | 20:00 / 07.01.2021
8070
2 дақиқада ўқилади
Реклама

UNG Petro АЁҚШ тармоғида CLICK орқали тўлаш ва Cashback олиш имкони жорий қилинди

Энди шаҳар бўйлаб ҳамёнбоп нархдаги ёнилғи қуйиш шохобчасини қидириб айланишга ҳожат йўқ. Шундай фойдали таклиф Ўзбекистондаги барча CLICK фойдаланувчиларига мунтазир. Янада кўпроқ имкониятлар. Янада кўпроқ Cashback. UNG Petro АЁҚШ тармоғида ёнилғи қуйганда CLICK орқали тўлаш ва CLICK-ҳамёнга 2% гача Cashback олиш имкони ишга туширилди.

CLICK орқали тўлов – бу вақт ва маблағни тежаш демакдир. UNG Petro АЁҚШ тармоғида тўловдан кейин Cashback олиш учун кассадаги QR-кодни сканерлаш ёки CLICK Evolution иловасидаги “Жойларда тўлов” бўлимида энг яқин ёнилғи шохобчасини танлаш лозим. Ундан сўнг суммани киритиб, тўловни кликда амалга ошириш қолади холос.

Шу билан бирга, ёнилғи ҳақини UNG Petro иловасида ҳам CLICK орқали тўлаш мумкин.

Интернет бўлмаган тақдирда ёки иловага кириш имкони бўлмаганда эса USSD код орқали тўлаш усули ҳам жорий қилинган. Ундан ҳатто баланс тугаб, оператор алоқани чеклаб қўйганда ҳам фойдаланиш мумкин.

Cashback олдиндан очилган CLICK-ҳамёнга туширилади. Уни олиш шартлари билан компания сайтидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Иловани юклаб олиш: click.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид