Бухорода 200 минг долларлик тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилди
2020 йил 26 декабр куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига А.Шерозий маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган З.С. мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Фуқаро 2020 йилнинг 25 декабр куни соат 16:30дан 21:30га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг яшаш хонадонига том орқали кириб, уйи ётоқхонасида бўлган сейфдан 99 дона турли хилдаги тилла тақинчоқлар, 6 дона бриллиант тақинчоқ, 3 дона тилла соат, 70 000 рубл ва 600 евро, фуқаролик паспорти, уйи кадастр ҳужжатларини ўғирлаб, жабрланувчига жами 200 000 АҚШ долларлик моддий зарар етказганини баён қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-модда 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида жиноятни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Устабоев кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ш.Б. ва унинг жиноий шериклари, Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.К., Бухоро шаҳри Шохруд кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган К.Б. бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланиб, гумонланувчилардан 70 дона турли тилла тақинчоқлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирги кунда ушбу уч нафар гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган, уларнинг шу турдаги бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024