Ўзбекистон | 10:13 / 15.01.2021
15530
2 дақиқада ўқилади

Музаффар Солиев Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Айни пайтда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилди. Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади. 

Вилоят ҳокими Нурафшонни замонавий шаҳарсозлик анъаналарига мувофиқ барпо этиш ишлари суст кетаётганига эътибор қаратди. Шунингдек, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Рустам Холматов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Музаффар Солиев номзодини тавсия этди.

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Музаффар Солиев Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Сессия ишида, шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан шу лавозимга Шерзод Усмонов тайинланди.

Маълумот учун, Музаффар Солиев уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимида ишлаб келаётганди. У жорий йилнинг 6 январ куни ишдан олинганди.

Аввалроқ, Нурафшон шаҳри ҳокими ишдан олингани хабар қилинганди

Мавзуга оид