Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 15 январ куни бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар томонидан Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига Феруза Эшматова номзоди маъқулланди.
Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.
2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. 2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган.
Аввалроқ, Kun.uz Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўзгариши кутилаётгани тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
10:11 / 06.12.2024
Омбудсманга руҳий, жисмоний босим юзасидан 158 та шикоят келиб тушди
20:16 / 26.11.2024
Оғир касалликка чалинган маҳкумлар жазони ўташдан озод қилинди
14:09 / 31.08.2024
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
20:44 / 16.08.2024