Ўзбекистон | 08:28 / 15.01.2021
44702
1 дақиқада ўқилади
Сирдарё вилояти ҳокими аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди
2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.
Бу хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққан ҳолатлар ҳам бўлди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бундан хабар топган вилоят ҳокими туманларга етиб борган.
Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига ҳеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирди. Ҳоким аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди.
Мавзуга оид
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
10:16 / 06.11.2024