Ўзбекистон | 12:26 / 16.01.2021
15719
1 дақиқада ўқилади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Даврон Тўлаганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, тиббиёт фанлари доктори Даврон Тўлаганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган. 2016-2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.

Бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13та вилоят филиали, 176та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 2400дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради. 

Мавзуга оид