Нотўғри “укол” қилиб икки боланинг оёғи ишламай қолишига сабабчи бўлган ҳамширалар суд қилинди
Ҳодиса шу йили Фарғона вилояти Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида рўй берган. Нотўғри инъекция қилингани ортидан вояга етмаган икки нафар боланинг оёқлари ишламай қолган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 апрель куни ҳамшира шифокор томонидан тавсия этилган «Донат» номли антибиотикни «Лидокаин»да эритиб, вояга етмаган беморнинг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилиши оқибатида унинг оёғида қаттиқ оғриқ кузатилиб, ишламай қолган.
3 июл куни эса бошқа бир ҳамшира шифокор томонидан тавсия қилинган «Но-Шпа» ва «Димедрол» дориларини вояга етмаган Адҳамовнинг ўнг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилган. Натижада унинг ҳам бир оёғи ишламай қолган.
Суд тиббиёт экспертизаси ушбу салбий ҳолатлар техник жиҳатдан нотўғри қилинган инъекция оқибатида содир бўлганини тасдиқлаган.
Мазкур ҳолат бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 1-қисми билан икки нафар ҳамширага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси Машрабжон Улуғбековнинг билдиришича, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар қоплангани ва томонлар ярашгани инобатга олиниб, жиноят ишлари тугатилган.
Мавзуга оид
17:54 / 17.12.2024
Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
11:00 / 10.12.2024
“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:39 / 12.11.2024