Шавкат Мирзиёев: Қарсакда ҳақиқат йўқ, ҳақиқат – мулоқотда
Давлат раҳбари 21 январ куни Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. Йиғилишда нафақат бу туманлар, балки бутун вилоят ва республика миқёсидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Четда юрган юз минглаб фуқароларимиз, айниқса ёшларимиз мени қаттиқ ўйлантиради. Улар кўпи билан 500 доллар ишлашади. Мен уларнинг хорижга боришига қарши эмасман, борсин. Лекин бирор ҳунар ўрганиб, тил билиб борсин. Шунда хор бўлмайди, ойига камида 1000 доллар ишлайди. Ўзига 300 долларни олиб қолса, 700 долларини оиласига жўнатади.
Мана, ҳозирги кунда Канада билан музокаралар олиб боряпмиз. Оддий ишчиларга 2000 доллар маош берамиз, дейишяпти. Лекин шарти бор – тил ва иш билиш керак. Биз ана шу талабларга жавоб бера оламизми?
Қачонгача юртдошларимиз энг оддий ишларни қилиб юришади?! Мана шу масалаларни мулоқот йўли билан ҳал қилишимиз керак. Ҳақиқат - мулоқотда, қарсакда ҳақиқат йўқ.
Олотга қўнишдан олдин вертолётда айланиб чиқдим. Ҳовлилар бўм-бўш. Агар мана шундай ерлар водийда бўлса, улар ҳар қаричга иссиқхона қилиб ташлаган бўларди. 10 сотих ер билан 10 кишини боқиш мумкин. Бир қисмига иссиқхона, бир қисмига товуқхона, қуёнхона қилиб қўйиш қийинми?
Мен бош вазир бўлиб Тошкентга борганимда ҳовлида товуқ боққанман. Кимлардир “мумкин эмас”, деб ҳам кўришганди. Керак бўлса ҳалигача боқаман, фарзандларим, набираларим ўрганади.
Ёки қуёнчиликни олайлик, ҳозир қанча давлатлар қуён гўштини сўраяпти, лекин қуён йўқ. Боқиб кўпайтирсак, даромад қилсак бўладими? Албатта, бўлади”, – деди президент йиғилганларга қарата.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024