Каттақўрғонда бедарак йўқолган қиз топилди
Зўравонликка учраганидан сўнг бедарак йўқолган каттақўрғонлик вояга етмаган қиз орадан қарийб 20 кун ўтганидан сўнг топилди.
Жорий йилнинг 20 январ куни Каттақўрғон шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси П.Э.га нисбатан жинсий тажовуз қилингани ҳақида таҳририятга мурожаат келиб тушди. Қизнинг қариндошлари 10 январдан бери П.Э. бедарак кетиб, топилмаётганини маълум қилганди.
Самарқанд вилоят ИИБ П.Э.ни қидириш бўйича кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилаётганини билдирган.
Бугун, 29 январ куни, вилоят ИИБ ахборот хизмати қиз топилганини маълум қилди.
«Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида П.Э. Навоий вилояти ҳудудидан топилиб, уйига қайтарилди», дейилади ИИБ хабарида.
ИИБ вакиллари айни вақтда қизнинг соғ-саломат эканлигини билдирмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
21:38 / 22.05.2024
Каттақўрғонда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. Уни бошқа бола тишлаб ташлагани айтилмоқда
11:16 / 20.11.2023