Apple электромобилининг бир нечта хусусиятлари маълум қилинди
Электромобил 3,5 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги соатига 260 километрга яқин бўлади.
Apple компанияси ишлаб чиқаришни режалаштираётган автомобил Hyundai компаниясининг E-GMP платформаси асосида бўлади. Бу ҳақда MacRumors нашри инсайдер Мин-Чи Кога таяниб хабар берди.
Мин-Чи Ко TF Securities инвесторларига йўллаган таҳлилий мактубида Apple ва Hyundai ҳамкорлиги тўғрисидаги хабарни тасдиқлаган. Экспертнинг фикрича, электромобил Electric Global Modular Platform (E-GMP) платформасига асосланади. Платформа иккита двигател ва бир марта қувватланишда 500 километрдан ортиқ йўл босишга имкон берадиган аккумуляторга эга.
Батарея 18 дақиқа ичида 80 фоизга қувватланиши мумкин. Электромобил 3,5 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги соатига 260 километрга яқин бўлади.
Мутахассиснинг тахминича, Hyundai Mobis бўлажак автомобилнинг айрим қисмларини тайёрлаш билан шуғулланади, Kia эса электромобил ишлаб чиқариш линиясини тақдим этади.
Қайд этилишича, Apple Car тақдимоти 2025 йилдан сўнг бўлиб ўтади.
Ўтган йили Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб Apple 2024 йилга келиб автомобил бозорига чиқишни режалаштираётгани тўғрисида хабар қилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 12.01.2025
Британия суди Apple компаниясига қарши 1,5 млрд фунтлик даъвони кўриб чиқади
16:40 / 11.01.2025
Буклама iPhone шу йилдан оммавий ишлаб чиқарилиши мумкин
18:52 / 09.01.2025
Индонезия Apple компаниясига iPhone 16 сотувини қайта тиклашга рухсат бермади
20:35 / 06.01.2025