Фан-техника | 20:35 / 06.01.2025
2185
2 дақиқада ўқилади

Apple фойдаланувчилар суратларини рухсатсиз сканерлаётгани маълум бўлди

Америка технологик компанияси ўз қурилмаларига Enhanced Visual Search функциясини жорий этди. Ушбу функция сунъий интеллект ёрдамида фотосуратларни таҳлил қилади ва маълумотларни Apple серверларига узатади.

Фото: Getty Images

Apple компанияси ўз қурилмаларига фойдаланувчи рухсатисиз унинг суратларини сканерлаш имконини берадиган Enhanced Visual Search функциясини жорий этди, деб хабар бермоқда The Register нашри.

Қайд этилишича, функция 2024 йил 28 октябрдан бошлаб iOS 18.1 ва macOS 15.1 операцион тизимли қурилмаларида пайдо бўлган, аммо Apple фойдаланувчиларга унинг ишлаши ҳақида батафсил маълумот бермаган. Стандарт равишда ўрнатилган ушбу функцияни созламалар орқали ўчириб қўйса бўлади.

Enhanced Visual Search сунъий интеллект ёрдамида фотосуратларни таҳлил қилади, диққатга сазовор жойларни аниқлайди ва шифрланган маълумотларни базада қидириш учун Apple серверларига узатади. Шундан сўнг натижалар фойдаланувчининг қурилмасига қайтарилади ва у ерда шифрланади.

Apple компаниясининг маълум қилишича, маълумотлар гомоморф шифрлаш ва дифференциал махфийлик механизми ёрдамида ҳимояланган. Бу компанияга турли диққатга сазовор жойларни аниқлаш учун галереядаги расмларни сканерлаш имконини беради.

Аввалроқ Apple компанияси ўзининг баъзи қурилмалари фойдаланувчилар суҳбатини рухсатсиз «тинглагани ва ёзиб олгани» ҳақидаги даъвони ҳал қилиш учун 95 миллион доллар тўлашга рози бўлганди.

Мавзуга оид