ИИБ ва ДХХ Каттақўрғонда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйди
2021 йил 8 февраль куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
“Постда” нашри хабарига кўра, Каттақўрғон шаҳар Дўст Ишбеков кўчасида яшовчи, 1980 туғилган фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун махсус жой - “Арена” ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг сўм миқдорда пул олиб келганлиги аниқланди.
“Арена”да жами 3 нафар фуқаро ўзининг хўрозларини уриштириш учун олиб келгани, 70га яқин фуқаролар эса томошага келгани аниқланиб, уларнинг ёни кўздан кечирилганда 3 нафар фуқаронинг чўнтакларидан "марихуана" гиёҳвандлик моддалари топилиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор тадбир давомида 51 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
21:38 / 22.05.2024
Каттақўрғонда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. Уни бошқа бола тишлаб ташлагани айтилмоқда
07:48 / 12.09.2023