Жаҳон | 11:22 / 10.02.2021
6098
2 дақиқада ўқилади
АҚШ Сенати Трампнинг импичменти жараёнини конституцияга зид эмас деб топди
АҚШ Сенати собиқ президент Дональд Трампга қарши импичмент жараёни Америка конституциясига зид келмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатган.
56 нафар сенатор (барча демократлар ва олти нафар республикачи) жараённи конституциявий жиҳатдан тўғри деб тан олишган. 44 нафар республикачи сенатор қарши бўлишган.
Импичмент жараёни 10 феврал куни давом эттирилади. Томонлар чиқишлар кўринишида дебатлар ўтказишади; айбловчилар ва ҳимояловчиларга 16 соатдан вақт ажратилади. Трамп Сенатда кўрсатма беришдан бош тортган, унинг позициясини адвокатлари ифода этишади.
- Январ ойида АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампни тарафдорларини Капитолийга ҳужум қилишга ундашда айблаб импичмент эълон қилганди. Ўшанда палатанинг 232 аъзоси, шу жумладан 10 нафар республикачи ҳам импичмент учун овоз берган, 197 нафар конгрессмен қарши чиққанди.
- Шундан сўнг айблов моддаси Сенатга юборилган. Сенаторлар Трампни айбдор деб топишса, у келгусида давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
- Трампни айбдор деб топиш учун Сенат аъзоларининг учдан икки қисмининг овози, яъни 100 нафар сенатордан 67 нафарининг овози керак бўлади. Ҳозирда Сенатда республикачилар ва демократлар сони тенг - 50 нафардан, шу тариқа, айблов Сенатда тасдиқланиши учун камида 17 нафар республикачи сенатор демократларга қўшилиши керак бўлади.
Мавзуга оид
16:31 / 18.12.2024
Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроқига келмади
13:52 / 14.12.2024
Жанубий Корея президентига импичмент эълон қилинди
16:16 / 07.12.2024
Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилолмади
13:39 / 05.12.2024