Жамият | 20:48 / 19.02.2021
5118
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги аёл судялар сони 160 нафарга етди

19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, унда судьялик лавозимининг биринчи ва навбатдаги муддатга, шунингдек, ваколат муддатига қайта тайинлаш масалалари очиқ танлов шаклида кўриб чиқилди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўтган очиқ танлов натижаларига кўра, судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддати учун ҳужжат топширган 12 нафар номзоднинг 5 нафари судьялик лавозимига лойиқ кўрилди. Уларнинг 2 нафари судьялик лавозимига нолойиқ деб топилган, 5 нафари захирага қолдирилган.

Шунингдек, кенгаш 8 нафар номзоднинг судьялик лавозимида бўлиш муддатига қайта тайинлаш масаласини кўриб чиқиб, 4 нафарини муносиб деб топди, қолганлари захирага қолдирилди. Бундан ташқари, беш йиллик фаолияти якунига етган яна 8 нафар судьянинг барчаси навбатдаги ўн йиллик  муддатга тайинланди.

Номзодларнинг тўрт нафари аёллар бўлиб, уларнинг бирортаси очиқ танловда «йиқилмаган». Шу тариқаЮ Ўзбекистонда аёл судьялар сони 160 нафарга етди.

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига кўра:

Завқиддин Зайниддинович Ярашев биринчи беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди судьяси лавозимига;

Сарвар Муртазоевич Мустафоев биринчи беш йил муддатга

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси лавозимига;

Дилфуза Ўразалиевна Опаева биринчи беш йил муддатга

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси лавозимига;

Шароф Зоирович Эшимов биринчи беш йил муддатга

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси лавозимига;

Азизбек Нурмагамедович Жалилов биринчи беш йил муддатга

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Асқарали Аҳмаджонович Умматалиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Муҳтарама Маҳамадалиевна Турғунова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Муяссар Қаҳҳоровна Султонова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Отабек Райимович Бердиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан - беш йил муддатга Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси лавозимига;

Феруза Иномжоновна Жалолова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси лавозимига;

Шомурод Ҳамдамович Бегматов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти

Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси лавозимига;

Шавкатбек Ҳалимович Рамазонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Қаҳрамон Омонович Холмуродов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан - беш йил муддатга Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

Ғиёсиддин Тўлқинович Ялгашев - судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Жамол Захирович Матниязов - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси лавозимига;

Мўйдинжон Мухторович Салимов - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Тожиддин Насимжонович Мадраҳимов - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди раиси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан уларнинг барчаси  аввал эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

Мавзуга оид