Ўзбекистон | 13:44 / 04.03.2021
14595
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев: «Иқтисодиётнинг ўзбек модели» деган иборани қабул қилмаганман»

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Кирилл Алтманнинг «Alter Ego» лойиҳасига интервью берди. Суҳбат давомида ҳозирги иқтисодий тизим, Ўзбекистон қандай йўлдан кетаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилинди.

«Мен Ўзбекистон ривожланиш йўлида бошқа қандайдир моделни, у Корея, Туркия ёки Хитой модели бўладими, ўзига олганини эслай олмайман. Тўғри, қандай моделдан кетаётганини аниқлашга ҳаракат қилишган. Бироқ, Ўзбекистон ўшанда ўзининг алоҳида йўли борлигини маълум қилган. Мен учун ҳам бу сўроқ остидаги катта масала бўлиб келган, олдин ишлаганимда ҳам «иқтисодиётнинг ўзбек модели» деган иборани қабул қилмаганман. Бутун инсоният ривожланишнинг умумий принципларига эга. Албатта, миллий жиҳатлар ҳам бор, аммо ўз иқтисодий моделида термин сифатида иқтисодиёт ривожининг умумий қонунларга эътибор бермаслик назарда тутилса, буни қабул қилиб бўлмайди.

Менинг фикримча, бугунги кунда президент ташаббуси билан олиб борилаётган янги сиёсат кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Ўзбекистон ривожланиши йўлининг бундай қатъий, инқилобий ўзгаришга юз тутишини камдан-кам одам кутганди. У оддий: дунёвий демократия, очиқ жамият, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти. Менинг фикримча, биз интилаётган модел - дунёвий демократия, очиқ жамият, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти - ягона тўғри модел. Муқобили йўқ», деди Содиқ Сафоев. 

Мавзуга оид