Спорт | 12:55 / 16.03.2021
2120
1 дақиқада ўқилади

«500 миллионлик соврин қилиб бераман». Наманганда жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар ўртасида ташкил этиладиган мини футбол совринига ҳоким ҳомийлик қилмоқчи

Фото: KUN.UZ

Бу ҳақида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод тумани маданият саройида Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашувда маълум қилди.

Мулоқот давомида профилактика инспекторлари иш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

— Вилоятимизда 2 мингга яқин тарбияга муҳтож, жиноятчиликка мойиллиги бор бўлган ёшлар мавжуд, улар билан манзилли иш ташкил этишимиз керак. Мен 500 млн маблағ ажратиб берай, Наманган тажрибаси сифатида тарбияси оғир ёшлар ўртасида мини футбол мусобақасини ўтказайлик. Ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтади, дунёқараши ўзгаради, жиноятдан бошқа иш қилса ҳам бўлар экан деган тушунча пайдо бўлади. Жамоаси вилоят миқёсида чемпион бўлган профилактика инспекторига эса 20 миллионлик совға бераман, — деди вилоят раҳбари.

Мавзуга оид