Ўзбекистон | 17:39 / 17.03.2021
18643
1 дақиқада ўқилади

«Бирорта янги қарор қабул қилингани йўқ. Ниқоб, қўл ювиш, ижтимоий масофани унутиб қўйдик» - вазир ўринбосари

Бугун, 17 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “COVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, анжуманда соғлиқни сақлаш тизими вакилларига карантин қоидаларининг кучайтирилиши ҳақида савол берилди.

Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов карантин қоидалари сабабларига тўхталиб ўтди:

“Карантин қоидалари кучайтириляптими, деб эмас, биз карантин қоидаларига риоя қиляпмизми, деб ўзимизга савол беришимиз керак. Бирорта янги қарор қабул қилингани йўқ. Шунчаки амалдаги талаблар қайта эслатиляпти. Ниқоб, қўл ювиш, ижтимоий масофани унутиб қўйдик. Мактаблар ёпилиши эпидемиологик нуқтайи назардан энг одил йўл бўлди”, – деди Анвар Алимов.

Бундан олдин, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков карантин кучайтирилиши ва вакцинани сотиш билан боғлиқ жараён ўртасида қандай боғлиқлик борлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтариб,  бундай гапларда мантиқ йўқлигини айтганди.

Мавзуга оид