Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
Хитой пойтахтида дўконлар, ресторанлар, савдо марказлари ва офис бинолари, турар жой мажмуалари ёпилмоқда.
Covid-19 касаллиги ҳолатлари рекорд даражада ошгани сабабли, Хитой ўзининг коронавирус тарқалишига қарши сиёсати доирасида бир қатор қатъий чораларни, шу жумладан, шаҳар ва қишлоқларни ёпиш, оммавий тест топширишлар ва вирус аниқланган шахсларни карантинга олишни кучайтирмоқда. Чекловлар жанубдаги Гуанчжоудан шимолдаги Пекингача бўлган шаҳарларни қамраб олади.
Хитой пойтахтида жорий қилинган чора-тадбирлар бошқа ҳудудларга қараганда унчалик қатъий бўлмаса-да, шаҳарда нормал ҳаёт жиддий равишда бузилган ва чекловлар қачон бекор қилиниши ҳозирча номаълум.
Юзлаб дўконлар, ресторанлар, савдо марказлари ва офис биноларининг ёпилиши билан бир қаторда турар жой мажмуалари ҳам деворлар, тўсиқлар билан ўралган.
Расмийлар аҳолидан жиддий зарурат бўлмаса, уйни тарк этмасликни сўрамоқда. Фақат озиқ-овқат сотиб олиш ёки тиббий ёрдам учун уйдан чиқиш мумкин.
Карантин ҳудудларига кириш фақат рухсатномалар асосида, шунингдек, манфий тест натижасига эга шахсларга ёки махсус кимёвий формага эга одамларга рухсат берилган.
Сўнгги 3 кун ичида Хитойда коронавирус билан касалланишнинг кунлик ҳолатлари 30 мингдан ошиб кетди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Мавзуга оид
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024