Ўзбекистон | 14:55 / 23.03.2021
2707
1 дақиқада ўқилади

Бухорода сохта авиачипталар тайёрлаб сотганлар ушланди

Бухоро шаҳрида икки нафар фирибгар сохта авиачипта тайёрлаб бериб, 17 нафар фуқарони 22 100 долларга чув туширди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг маълум қилишича, С.С. ва С.Р. фуқароларни алдаб, Россия Федерацияси ҳудудига киришга рухсат этувчи ҳужжатларни танишлари орқали олиб беришга ишонтиришган. Бунинг эвазига ҳар биридан 1 300 доллар олиб, «Бухоро-Жуковский» чартер авиа рейсига сохта чипталарни тайёрлаб беришган. Улар жами 17 нафар фуқаронинг 22 100 долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С. ва С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид