Жамият | 22:46 / 06.04.2021
2241
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда икки бош қора молни ўғирлаган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида икки бош қорамолни ўғирлаган мактаб ўқувчилари қўлга олинди. Уларга Тожикистондаги институтлардан бирида ўқувчи талаба йигит шерик бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 март куни Бойсун туманнинг Шифобулоқ маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 25 март куни тахминан соат 22.00 лар чамасида, яшаш уйининг орқа томонида жойлашган молхонасидан номаълум шахслар нархи 4. миллион сўм бўлган1 бош қора моли ва нархи 3 миллион сўм бўлган 1 бош хўкизини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи мактаб ўқувчилари, А.Р., М.М. ва Тожикистонда жойлашган институтлардан бирининг талабаси С.Э. лар содир этгани аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар – икки бош қорамол қайтариб олинган. 

Қайд этилишича, 29 март куни ота-онаси томонидан эътиборсиз қолиши, назорат ўрнатилмаганлиги натижасида ушбу жиноятни содир этган А.Р., М.М. ва С.Э. ларга нисбатан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид