Ўзбекистон | 08:09 / 07.04.2021
14106
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди 

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Акмал Жумабоев 1987 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани кенгаши депутати. 

У ташкилотнинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Мавзуга оид