Эрдўған Анқара Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини айтди
Туркия президенти Украина шарқидаги инқироз тинч йўл билан, мулоқот орқали ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда Анқара Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини айтди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.
"Биз Қрим аннексиясини тан олмаслик ҳақидаги қароримизни яна бир бор тасдиқладик", - дея Эрдўғаннинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Шунингдек, Туркия президенти Украина шарқидаги инқироз тинч йўл билан, мулоқот орқали ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
10 апрел куни Зеленский Туркия ва Украина ўртасидаги юқори даражали стратегик кенгаш йиғилишида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди.
Аввалроқ Кремль Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида телефон орқали мулоқот чоғида Украина мавзусини муҳокама қилгани тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
15:36 / 23.12.2024
Қора денгиз соҳилларини мазут қоплади — танкерлар ҳалокати оқибатлари фотосуратларда
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
16:24 / 15.12.2024