Жаҳон | 15:28 / 13.04.2021
8181
1 дақиқада ўқилади

Украина ташқи ишлар вазири Киев урушни хоҳламаётганини айтди

Кулебанинг қўшимча қилишича, Украина Донбассдаги вазият дипломатик йўл билан ҳал қилиниши тарафдори, аммо «зўравонлик бошланадиган бўлса» ҳушёрликни йўқотмайди.

Фото: Reuters

Украина уруш қилиш ниятида эмас ва Донбассдаги низонинг дипломатик ечимини истайди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба айтди.

«Украина урушни хоҳламайди, биз ҳеч қандай ҳужум ҳаракатларини режалаштирмаяпмиз», — деди у.

Кулебанинг қўшимча қилишича, Украина Донбассдаги вазият дипломатик йўл билан ҳал қилиниши тарафдори, аммо «зўравонлик бошланадиган бўлса» ҳушёрликни йўқотмайди.

Аввалроқ G7 мамлакатлари етакчилари ҳамда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Россияни Украина чегарасида иғвогарлик қилишни тўхтатишга чақирганди.

Мавзуга оид