Ўзбекистон | 16:32 / 16.04.2021
2910
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда балиқ ови 45 кунга чекланди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 26 апрелдан бошлаб 10 июнга қадар балиқ ови мутлақо чекланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги маълум қилди.

Ушбу чеклов Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 10 мартдаги буйруғига кўра ўрнатилган. Aмударё сув ҳавзасида шу йилнинг 10 мартидан  31 март санасигача, табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнга қадар саноат усулида балиқ ови чекланган.

Юқоридаги талаблар бузилган пайтда ҳуқуқбузарларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли тартибда чора кўрилиши қўшимча қилинмоқда.

Мавзуга оид