Жаҳон | 16:23 / 21.04.2021
12463
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг Украинага бостириб кириш эҳтимоли юқори эмас – таҳлилчилар

Таҳлилчиларнинг фикрича, Донбассдаги вазиятдан норози Кремль қўшинларни жойлаштириш ва тажовузкор нутқи орқали Украинани ён босишга мажбур қилмоқчи.

Фото: РИА Новости

Россиянинг Украина чегарасига жойлаштирилган қўшинлари тўлақонли ҳужум қилиш учун етарли эмас, деб ҳисобламоқда International Crisis Group (ICG) халқаро инқироз гуруҳи таҳлилчилари.

«Чегарага Россия танклари жойлаштирилаётганига қарамасдан, 2014-2015 йилларда Донбассни ларзага солган қонли жангларнинг қайтарилиши эҳтимоли юқори эмас», — дея қайд этган ҳарбий мутахассислар.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Донбассдаги вазиятдан норози Кремль қўшинларни жойлаштириш ва тажовузкор нутқи орқали Украинани ён босишга мажбур қилмоқчи.

Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг таъкидига кўра, вазиятдан хавотирланиши ва ташвиш билдиришига қарамасдан, «Ғарбнинг ҳеч бир давлати Москва билан уруш қилишни истамайди».

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшинларининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши бошқа давлатларга таҳдид солмаслигини ва уларни ташвишлантирмаслиги кераклигини айтган.  

Ғарб давлатлари етакчилари Россияни ўз қўшинларини Украина билан чегарадан олиб кетишга чақиришмоқда, АҚШ ва НАТО эса Украина шарқида вазият кескинлашгудек бўлса, Киевга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. 

Мавзуга оид