Ҳозирги кунда 1,6 млн аҳоли ишсиз — Сенат
Ҳозирги кунда республикада 1 миллион 600 минг аҳоли бандлигини таъминлаш талаб этилмоқда. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев маълум қилди.
«Ҳозирда юртимизда 1 миллион 600 минг аҳоли бандлигини таъминлаш талаб этилаётган бўлса, уларнинг 805 мингдан ортиғи 16-30 ёшдаги ишсизлар. Шунингдек, 2021 йилда меҳнат бозорига жами 560 минг битирувчи кириб келади. Натижада, жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш учун эҳтиёж 1 миллион 365 мингдан ортиқни ташкил қилади. Айнан шунинг учун ҳам жорий йилдаги давлат дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилган», деди Бахтиёр Сайфуллаев.
13 апрел кунги видеоселекторда президент ёшларга фақат кредит бериш билан иш битмаслиги, уларнинг ишлаши учун шароитлар ҳам яратиб бериш лозимлигини таъкидлаганди.
«Бир нарсани тушунинглар, ёшлар муаммоларини фақатгина Ёшлар агентлиги ёки Ёшлар иттифоқининг ўзи ҳал қилади, деб ўйласак, хато бўлади. Ҳали олдимизда бу борада ўз ечимини кутаётган кўплаб вазифалар турибди. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад олиши учун шароит яратиб бериш – энг муҳим вазифа ҳисобланади. Яна бир бор такрорлайман, бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз, бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир», деган президент.
Биринчи чоракда 12 минг нафар «ёшлар дафтари»га кирганларга 255 миллиард сўм кредит ажратилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
07:50 / 25.10.2024