Жаҳон | 16:02 / 02.05.2021
30947
2 дақиқада ўқилади

Хитойда довул аэропортда турган катта ўлчамли самолётни буриб юборди (видео)

Хитой шарқидаги Нантун шаҳрига ёпирилган довул 11 кишининг ўлимига олиб келди. Шунингдек, 102 киши жароҳатланган.

Маълумотларга кўра, баъзи ҳудудларда 1 смдан 3 смгача ўлчамда дўл ёғган, шамол тезлиги сониясига 45 метргача етган. 

Қурбонлар довул вақтида дарёда чўкиб кетишган ёки устларига дарахт ва электр устунлари ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлишган.

Шунингдек, дарёда балиқ овловчи қайиқнинг тўнтарилиши оқибатида ундаги 11 кишидан 9 нафари бедарак йўқолган, 2 киши қутқариб қолинган. Йўқолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Интернетда табиий офатнинг авжига мингани видеолари жойлаштирилди. Улардан бирида довул Нантун аэропорти учиш-қўниш йўлагида турган катта ўлчамли йўловчи самолётни ўз ўқи атрофида буриб юборганини кўриш мумкин.

Таъкидланишича, довул вақтида шаҳардаги кўплаб уйларга жиддий зарар етган. Табиий офат сабабли 3 мингдан кўпроқ аҳолини эвакуация қилишга тўғри келган.

Мавзуга оид