Жамият | 14:29 / 16.05.2021
18249
2 дақиқада ўқилади

«Наманганда ҳам элатимиз бор, бир эътибор қаратсангиз» — Ерниязов васият қилган маҳалла ободонлаштириляпти

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг собиқ раиси, марҳум Муса Ерниязов ўлими олдидан давлат раҳбарига Наманган вилояти Мингбулоқ туманида яшовчи қорақалпоқларга эътибор қаратишни илтимос қилган.

Муса Ерниязов / Фото: Kun.uz

Наманган вилояти Мингбулоқ туманининг Қолгандарё, Момохон маҳаллалари ва уларга туташ ҳудудларда қорақалпоқ миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади.

Уларнинг аждодлари бундан уч аср аввал Орол атрофидаги ерлардан кўчиб келган.

Дарё бўйига ўрнашган аҳоли кўчиб келганига узоқ вақт бўлгани сабаб ота юртидаги қариндош-уруғлар билан алоқалар узилиб қолган.

Мамитали Зокиров

Қолгандарёлик фахрий ўқитувчи Мамитали Зокировнинг сўзларига кўра, ҳозирда қорақалпоқча гапириш анча муомаладан чиқиб қолган. Кўпчиликнинг паспортига «ўзбек» деб ёзилган. «Қорақалпоқ» деб ёзилганлари ҳам бор.

Қолгандарё маҳалласи раиси Обиджон Фозиловнинг сўзларига кўра, Жўқорғи Кенгесининг марҳум раиси Муса Ерниязов давлат раҳбарига айнан шу ҳудудларни обод қилиш бўйича мурожаат қилган. Айни пайтда ҳудуд «Обод қишлоқ» дастурига киритилган ва ободонлаштириш бошланган.

Обиджон Фозилов

Муса Эрниязовнинг мингбулоқлик қорақалпоқлар ҳақидаги гапи давлат маслаҳатчиси Турсунхўжа Худейберганов маҳалла ҳудудига ташрифи давомида ҳам айтиб ўтилган.

Ҳозирда Қолгандарёда «Обод маҳалла» дастури бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 10 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига қишлоқда инфратузилмани яхшилаш, маҳалла биносини таъмирлаш ва бошқа ишлар қилиняпти.

Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мавзуга оид