“Тарихни қонли қўлларингиз билан ёзяпсиз”. Эрдўған Байденни Исроилга қурол сотаётгани учун танқид қилди
Аввалроқ Исроил ва АҚШ Америкада ишлаб чиқарилган қурол-яроғларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Жо Байденни Исроилга 735 млн долларлик қурол сотаётгани учун танқид қилди.
"Жаноб Байден, афсуски, қонга ботган қўлларингиз билан тарих ёзяпсиз. Бу сўзларни айтишга мажбур қилдингиз", – деди у Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида.
Аввалроқ Исроил ва АҚШ Америкада ишлаб чиқарилган қурол-яроғларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Jerusalem Post нашрининг ёзишича, шартнома қиймати 735 млн долларни ташкил этади. Душанба куни АҚШ президенти Жо Байден шартномани маъқуллаган.
«Исроил АҚШдан биринчи навбатда ўта аниқликдаги ракеталар ва махсус аслаҳалар сотиб олади», — дейилган нашр хабарида.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024