Исроил зарбалари оқибатида Ғазо секторидаги 132та бино вайрон бўлди
Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ракета зарбалари оқибатида коронавирусни аниқлаш бўйича ягона лаборатория фаолияти тўхтаб қолган.
Исроилнинг ракета зарбалари оқибатида Ғазо секторида камида 132та бино вайрон бўлди, ўнлаб мактаб ва шифохоналарга зарар етди.
БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълумотларига кўра, «132та бино буткул вайрон бўлди, 316та уйга зарар етди ва яшашга яроқсиз ҳолга келди. Яна 6500та уйга ўртача ёки сезиларсиз даражада шикаст етган».
Бундан ташқари, олтита шифохона ва тўққизта тиббиёт муассасасига зарар етган.
Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ракета зарбалари оқибатида коронавирусни аниқлаш бўйича ягона лаборатория фаолияти тўхтаб қолган.
БМТ бошқармасининг маълумот беришича, 42та мактаб, иккита болалар боғчаси, БМТнинг Яқин Шарқдаги агентлигига қарашли машғулот марказига ракета зарбалари оқибатида зарар етган. Фаластин таълим вазирлиги қарорига мувофиқ, мактаблар фаолияти тўхтатилган, натижада 600 минг нафар ўқувчи мактабда таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Исроил армиясининг маълумот беришича, 10 майдан буён фаластинликлар Исроилга 3350та ракета йўллаган, уларнинг 90 фоизи «Темир гумбаз» мудофаа тизими томонидан тутиб қолинган. Шу вақт мобайнида Ғазо секторида 1500дан ортиқ объектга зарба берилган, кўплаб ракеталар аҳоли яшаш жойларига тушган.
Мавзуга оид
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024