Жаҳон | 23:17 / 21.05.2021
16624
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ вакили коронавирус қурбонлари сони расмий статистикага қараганда анча кўплигини айтди

Коронавирусдан ўлим даражаси расмий рақамлардан 2–3 марта кўпроқни ташкил қилади. Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда коронавирусдан 3,451 млндан ортиқ одам вафот этган, аслида бу кўрсаткич 6–8 млн кишини ташкил қилади. Бу ҳақда ЖССТ бош директорининг маълумотлар ва таҳлил масалалари бўйича ёрдамчиси Самира Асма маълум қилди.

«Пандемия ҳозир кучаймоқда. Фикримча, ишонч билан айтиш мумкинки, ҳозирда коронавирусдан камида 6–8 млн киши вафот этган», деб айтган Асма.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 30 январидан 31 декабригача коронавирусдан расман 1 млн 813 минг 188та ўлим қайд қилинган. Бироқ дастлабки баҳолашларга кўра, 2020 йилда коронавирусдан ўлим даражаси 3 млн кишини ташкил қилган, чунки вирус оқибатида юз берган ҳамма ўлимлар ҳам ҳисобга олинмаган.

ЖССТ экспертлари ушбу статистикани инобатга олиб, айни вақтда вирусдан ўлим даражаси расмий маълумотлардагидан камида 2–3 марта кўплигини ва 6–8 млн кишини ташкил қилишини тахмин қилишмоқда.

Мавзуга оид