Жаҳон | 23:03 / 25.05.2021
10446
1 дақиқада ўқилади

Арманистон ўз позицияларининг Озарбойжон армияси томонидан ўққа тутилганини маълум қилди

Озарбойжонлик ҳарбийлар Арманистон армиясининг Гегаркуник областининг чегараолди қисмидаги позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Воқеа 25 май куни соат 14:20да қайд қилинган. Унинг қолган тафсилотлари келтирилмаган. Арманистон мудофаа вазирлиги баёнотида отишма оқибатида арман ҳарбийси ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Арманистон-Озарбойжон чегарасининг жанубий қисмида бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери нотинч вазият сақланиб қолмоқда. Ереванда таъкидланишича, озарбойжонлик ҳарбийлар Арманистоннинг Қора кўл туманида жойлашиб, ушбу ҳудудни тарк этишдан бош тортишмоқда. Ўз навбатида, Боку ушбу айбловларни рад этмоқда ва Ереванни масалани чуқурлаштирмасликка чақирмоқда.

Мавзуга оид