Лукашенко Путин ундан узр сўраганини айтди
Россия раҳбари Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан Беларусдаги вазиятни мамлакат президенти Александр Лукашенко рухсатисиз муҳокама қилгани учун беларуслик ҳамкасбидан узр сўради. Бу ҳақда Лукашенконинг ўзи Беларусь парламенти аъзолари билан учрашувда маълум қилди.
“Путин бу вазиятда ўзини виждонан тутди. У менга қўнғироқ қилиб, рухсатимсиз Беларусни муҳокама қилгани учун узр сўради. Мен эса унга “Байденга бу ҳақда (Беларус ҳақида) гапирганинг учун сенга раҳмат. Шунинг учун Беларусь ҳақида гапираверишсин, жуда бўлмаса у (Байден) Беларусь қаерда жойлашганини билиб олади”, деб айтган Лукашенко.
Беларусь раҳбари ўз чиқиши давомида Байденни Беларусдаги вазиятдан бехабарликда айблаган. У Россия ва АҚШ етакчилари яқин орада бўлиб ўтадиган ўзаро учрашувда Украина ва Беларусни муҳокама қилмоқчи эканликларини қўшимча қилган. Бироқ, Лукашенконинг фикрича, Беларусь ҳақида яхшиси Минскда гаплашган маъқулроқ ҳисобланади.
“Очиқча таклиф қиламан: агар Беларусь муаммоларини муҳокама қилишмоқчи бўлса, унда давлатимизга келишсин. Швейцарияда ўтириб олиб, Путинга Беларусь муаммоларини ўргатиш – бу кулгили”, деб қўшимча қилган Лукашенко.
Байден ва Путин 16 июнда Швейцариянинг Женева шаҳрида учрашмоқчи. Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларни, стратегик барқарорлик, пандемия муаммоларини ва дунёнинг турли бурчакларидаги ихтилофларни ҳал қилишни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
07:50
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43 / 23.12.2024
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
00:02 / 22.12.2024