Жаҳон | 07:50
5586
3 дақиқада ўқилади

Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди

Анапа аҳолиси Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Михаил Мишустинга йўллаган мурожаатида Қора денгизга мазут тўкилиши оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраган.

Фото: Alexey Maishev / Sputnik

Анапа аҳолиси Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Михаил Мишустинга видеомурожаат ёзиб, унда Қора денгизга мазут тўкилиши оқибатларини бартараф этишда ёрдам талаб қилишди. Видео 23 декабр, душанба куни ОАВ томонидан эълон қилинди.

Хусусан, маҳаллий аҳоли «барча ҳудудлардан имкон қадар тезроқ профессионал қутқарувчилар гуруҳларини сафарбар этиш», «уларни зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш», «уларнинг офат зонасига ҳаво транспорти орқали етказилишини таъминлаш» ҳамда илмий-тадқиқот институтларини «тадқиқот ва ишлаб чиқариш билан биргаликда» кимё саноати бирлашмаларининг оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш ва «фалокат зонасига кимёвий ҳимоя бўйича мутахассисларни юбориш»ни талаб этган. «Дастлабки тугатиш ишларини бир неча ойга кечиктириш мумкин эмас, чунки кириб бораётган заҳарлар ҳар сонияда атроф-муҳитни заҳарлайди», — дейди анапаликлар.

Бундан ташқари, видеоролик муаллифлари халқаро ҳамжамият ва «ривожланган давлатлар раҳбарлари»га «техник ва технологик ёрдам сўраб» мурожаат қилишни, шунингдек, минтақа фаунасини сақлаб қолиш учун ветеринария хизматларини жалб этишни талаб қилган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, кўплаб кўнгиллилар зарур жиҳозларсиз иш олиб боришмоқда, бу эса уларнинг саломатлиги учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Анапа яқинида танкерлар ҳалокатга учраганидан кейин 11 та ўлик делфин топилди

Керч бўғози яқинида Россия танкерларининг ҳалокатга учраши натижасида нефт тўкилишидан кейин 11 та делфин ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда 22 декабр куни Россия ОАВ «Дельфа» илмий-экологик маркази директори Татяна Белейга таяниб маълум қилди.

«Олтитаси - қирғоқда, иккитаси - сувда, бу - Новороссийск ва Благовешченская станицасидаги пляжда», — деди Белей. Гап Россия Федерациясининг Қизил китобига киритилган Қора денгиз кичик турлари ҳақида кетяпти.

Сутэмизувчиларнинг жасадлари Анапа ва Азов денгизида топилган, улар мазут билан қопланган.

Мавзуга оид