Жаҳон | 12:26
1648
2 дақиқада ўқилади

Анапа яқинида танкерлар ҳалокатга учраганидан кейин 11 та ўлик делфин топилди

"Дельфа" маркази директорининг сўзларига кўра, мазут тўкилишидан кейин Анапа ва Азов денгизида ўлик делфинлар топилган.

Фото: Telegram / delfacenter

Керч бўғози яқинида Россия танкерларининг ҳалокатга учраши натижасида нефт тўкилишидан кейин 11 та делфин ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда 22 декабр, якшанба куни Россия ОАВ «Дельфа» илмий-экологик маркази директори Татяна Белейга таяниб маълум қилди.

«Олтитаси - қирғоқда, иккитаси - сувда, бу - Новороссийск ва Благовешченская станицасидаги пляжда», — деди Белей. Гап Россия Федерациясининг Қизил китобига киритилган Қора денгиз кичик турлари ҳақида кетяпти.

Сутэмизувчиларнинг жасадлари Анапа ва Азов денгизида топилган, улар мазут билан қопланган.

Қримдан 50 тоннадан ортиқ ифлосланган қум ва тупроқ олиб чиқилди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қрим бўйича Бош бошқармаси хабар беришича, яриморолда 60,3 тонна ифлосланган қум ва тупроқ тўпланган, 50,6 тоннаси олиб чиқилган. Ленин туманидаги бир ҳудудда ва Керчдаги еттита ҳудудда мой доғлари топилган.

«Дельфа» делфинларни қутқариш илмий-экологик маркази автоном нотижорат ташкилотдир. У 2017 йил охиридан бери фаолият кўрсатмоқда. Фаолиятнинг асосий ҳудуди — Краснодар ўлкасининг Қора денгиз соҳиллари.

Анапа яқинида мазут билан ифлосланиш майдони деярли 50 кмга ошди

Мазутнинг тўкилиши натижасида қирғоқ чизиғининг нефт маҳсулотлари билан ифлосланиши Темрюк райони ва Анапада 49 кмгача ошди. Бу ҳақда 18 декабр куни Краснодар ўлкаси тезкор штабининг Telegramʼдаги саҳифасида маълум қилинди.

15 декабр куни Россиянинг икки юк кемаси Қрим қирғоқлари яқинидаги Керч бўғози яқинида чўкиб кетди. Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, "Волгонефть 212" танкери шикастланган ва қумлоққа ўтириб қолган, "Волгонефть 239" эса зарар кўрганидан сўнг "дрейфга тушган".

Вице-губернатор Александр Нестеренко Анапа шаҳрида оператив штаб йиғилишини ўтказди.

Мавзуга оид