Ўзбекистон | 18:41 / 26.05.2021
5122
1 дақиқада ўқилади
"MNG Airlines" Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш қатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Туркия Республикасининг "MNG Airlines" авиакомпаниясига 2021 йил 26 майда 98-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Ушбу рухсатномага мувофиқ "MNG Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Истанбул – Навоий – Истанбул йўналишида мунтазам юк ташиш парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания юк ташиш парвозларини Airbus 300-600, Airbus 330-200 ва Airbus 330-300 ҳаво кемаларида амалга оширади, дея хабар беради Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.
Мавзуга оид
17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
19:04 / 20.08.2024
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида янги контейнер ташувлари йўлга қўйилди
20:55 / 01.08.2024
Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи контейнер поезди юборилди
20:39 / 20.05.2024