Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
Қозоғистон расмийлари буни Ўзбекистонда «Довуд ота – Қўнғирот» йўналишида қайта таъмирланган йўлнинг очилиши, натижада юк автомобиллари оқими кўпайгани билан изоҳламоқда.
Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Тажен» назорат-ўтказиш пунктида юк ташиш машиналари сезиларли даражада тўплангани ҳақида маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, 400 дан ортиқ юк машинаси Қозоғистонни тарк этишни кутмоқда.
«Автомобил оқимининг кўпайишига Ўзбекистонда «Довуд ота – Қўнғирот» (400 километр) автомобил йўлининг очилиши сабаб бўлди, бу эса юк ташувчи транспорт воситаларининг оқимига олиб келди», дейилади хабарда.
Департаментнинг тушунтиришича, «Тажен» пункти бир йўналишда кунига 150 та юк машинасига мўлжалланган лойиҳа қувватига қарамай, реконструкция қилинаётган пункт ходимлари кунига 200–250 тагача автомобилнинг ўтишини таъминламоқда.
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, қўмита юк ташувчиларга эҳтимолий кечикишларни ҳисобга олишни ва иложи бўлса, чегарада узоқ кутишларга йўл қўймаслик учун юк ташишнинг муқобил йўналишларини танлашни тавсия қилди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024