Ўзбекистон | 17:56 / 27.05.2021
3068
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда йирик миқдордаги психотроп таблеткалар ушланди

Самарқанд вилоятида ИИБ ва ДХХ ташаббуси билан йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаларининг вилоят ҳудудига кириб келиши олди олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланмасини фош этиш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилган.

Ўтказилган тадбирлар давомида, психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи 8 нафар шахслар қўлга олиниб, улардан умумий нархи 25 миллион сўмлик, 11.614 дона «Трамадол» таблеткалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид